Наманган вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, кеча, 14 октябрь Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. 

“Шу муносабат билан вазирлик раҳбарияти  Бунёд Эгамназаровга келгусидаги хизмат фаолиятларида улкан мувоффақиятлар тилаб қолади”, дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Эгамназаров мазкур тайинловга қадар Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган тайинлов ФВБ Бунёд Эгамназаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made