Вазир ўринбосари “Нархоз” ректори бўлди

Жамият 4792
image

Аввалроқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ишдан олинган Баҳодир Ходиев ўрнига Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Авезимбетович Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимига тайинланди.

Конгратбой Шарипов илгари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори сифатида жуда муваффақиятли иш олиб борган ва университетда сифатли таълим тизими яратишда катта меҳнат қилган мутахассис сифатида кўпчиликка маълум.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Ходиев Ўзбекистон Рсепубликаси Президенти маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда лавозимидан бўшатилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 3.1
t
×
×