Ректор ишдан олинди. “Нархоз”ни “катта тозалаш” кутяпти
Жамият
−
05 Ноябрь 2019
9190Бугун, 5 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда олий таълим муассасалари уйғониши зарур эканлиги, бундан буён қабул жараёнидан бошлаб битириш жараёнига қадар очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосий бўлиши, бунга қарши чиққанларга эса қатъий жазо кўрилиши таъкидланди.
Ректорнинг ишдан олиниши ортидан “Нархоз”да катта тозалаш ишлари ҳам амалга оширилиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Ходиев 2016 йилнинг май ойидан буён Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ректорлик қилиб келаётганди.
LiveБарчаси