Тошкент кимё-технология институти ректори ишдан кетди
Жамият
−
21:31 175 1 дақиқа
Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир Усмонов ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда олийгоҳ матбуот котиби маълум қилди.
Маълум бўлишича, кеча, 9 ноябрь куни Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир Шукуриллаевич Усмонов ўз хоҳишига кўра лавозимидан кетган.
“Ректоримиз кеча ўз хоҳиши билан ариза ёзиб, ишдан кетибди. Бугун вазир ўринбосари келиб, бу ҳақда жамоамизга маълум қилди”, деб ёзади институт матбуот котиби ўзининг Telegram-каналида.
Маълумот учун, Ботир Усмонов 2020 йилдан буён Тошкент кимё-технология институти ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ QALAMPIR.UZ манбаси Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ўзбекистондаги 5 та олий таълим муассасаси ректори лавозимидан озод этгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ Эркинжон Турдимов ректорларни ишдан олгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.
Live
Барчаси