Вакцинани кузгача яратиш имкони бор – Оксфорд профессори 

Саломатлик 8769
image

Коронавирус вакцинаси сентябрь ойидаёқ тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда Оксфорд университети профессори ва етакчи вакцинолог Сара Гильберт маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, одамларда вакцина бўйича синовлар кейинги икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин. Лекин ҳеч қачон шошмаслик керак.

"Ўйлашимча, бу катта натижа беради. Мен бу гапларни ушбу вакцина устида ишлаш вақтидаги муваффақиятларга асосланиб айтяпман", дейди Сара Гильберт.

Унинг сўзларига кўра, ҳамма ишлар жойида бўлиб турса, вакцинани кузгача яратиш имкони бор. Аммо ҳеч ким бунга ваъда беролмайди.

"Бу шунчаки шов-шув эмас. Биз ҳар ҳафта тобора кўпроқ маълумотларга эга бўлмоқдамиз. Кузгача вакцина тайёр бўлиш эҳтимоли 80 фоизга тенг. Бу менинг шахсий фикрим”, дейди профессор Гилберт.

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу касалликка қарши вакцина камида 1 йил муддатда тайёр бўлишини маълум қилган эди. Маълум қилинишича, вакцина устида 70 дан ортиқ давлат 20 га яқин фармасаноатнинг етакчи компаниялари иш олиб бормоқда.

 
 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 409
Рейтинг: 2.9
t
×