“Ўзтрансгаз”га янги бошқарув раиси тайинланди
Жамият
−
21 Август 2023
7861Аскар Исоқов “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Исоқов бунга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, 2021 йилда “Ўзтрансгаз” АЖга энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Беҳзод Норматов бошқарув раиси этиб тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Ўзтрансгаз” АЖ мансабдорлари 4 триллион 904,7 млрд сўмни растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани ва 7,4 млрд сўм маблағ ортиқча мукофот пуллари сифатида тўлаб берилиб, ўзлаштирилиши ортидан давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг, Бош прокуратура ҳолат юзасидан баёнот бериб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилганди.
LiveБарчаси