Ўзбекистон Россиядан газ етказиб бериш учун инфратузилма тайёрламоқда
Жамият
−
03 Март 2023
9498“Ўзтрансгаз” компанияси Ўзбекистонга Россиядан газ етказиб беришни бошлаш учун инфратузилмани тайёрламоқда. Бу ҳақда бугун, 3 март куни компания матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар берди.
“Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан ички коммуникациялар ва магистрал газ қувурларида зарур монтаж ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, Россиядан олиб келинган газни ички ташиш ҳажмига аралаштириб юбормаслик учун инфратузилмани тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида ташиш ташкил этилади”, дея изоҳ берди матбуот хизмати.
Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси республикадаги энг йирикларидан бири бўлиб, Бухоро – Урал ва Ўрта Осиё – Марказ магистрал газ қувурларининг Ўзбекистон ҳудудида жойлашган қисмларига хизмат кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россиянинг “Газпром” компанияси рахбари Aлексей Миллер ўртасида газ саноатида ҳамкорлик қилиш бўйича йўл харитасини имзоланганди. Унга кўра Россия ёқилғисини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан собиқ СССР даврида ётқизилган “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали транзит қилиш режалаштирилган. Ўзбекистон ва “Газпром” ҳамкорлик бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Етказиб бериш шартлари бўйича келишув ҳали қабул қилинмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь