Ўзбекистон ва Россия компанияси ўртасида газ бўйича йўл харитаси имзоланди
Жамият
−
24 Январь 2023
15054Бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россиянинг “Газпром” компанияси рахбари Aлексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Бу ҳақда “Газпром” матбуот хизмати корпорациянинг расмий веб-сайти орқали хабар берилди.
“Томонлар ўзаро муносабатларнинг долзарб ва истиқболли масалаларини кўриб чиқдилар. Учрашувда Алексей Миллер ва Жўракек Мирзамаҳмудов газ саноатида ҳамкорлик қилиш бўйича йўл харитасини имзоладилар”, дейилади баёнотда.
Маълумот учун, аввалроқ Қозоғистон билан ҳам газ саноатида ҳамкорлик қилиш бўйича йўл харитаси имзоланган эди.
2022 йилнинг 28 ноябрида эса Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев Кремлдаги учрашувда Ўзбекистон билан “уч томонлама газ иттифоқи” ни тузишни муҳокама қилган эди. Кўплаб ўзбекистонлик иқтисодчилар эса бундай иттифоқ Ўзбекистон манфаатларига зид эканини айтиб, эътироз билдирган.
Шунингдек, кўп ўтмай Қозоғистон Россия ва Ўзбекистон учлигида газ иттифоқи тузилишига қарши эканини билдириб чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ QALAMPIR.UZ сайти орқали “Газ иттифоқи: Россия билан ҳар қандай иттифоқ манфаатларимизга тўғри келмайди” номли видеоинтервью эълон қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь