Қозоғистон Россия ва Ўзбекистон учлигида газ иттифоқи тузилишига қарши

Олам

image

Россия таклиф қилаётган “газ иттифоқи”ни яратиш Қозоғистонга қандай шартлар таклиф қилинишига боғлиқ. Аммо газ иттифоқини тузишга ҳожат йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров “газ иттифоқи” ташкил этиш имкониятини изоҳлар экан, маълум қилди. 

“Евросиё интеграцияси ҳукуматлараро ва давлатлараро келишувлар билан расмийлаштирилган ҳукуматлараро интеграциядир. Газ иттифоқини яратиш Россия томонининг таклифи бўлган ва ҳозирча у расмийлаштирилмаган, биз Россия томонидан бу қандай шаклда амалга оширилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай тафсилот ёки таклиф олганимиз йўқ. Ҳозирча бу газ савдосининг айрим жараёнларини бирлаштириш ғояси”, дейди Алмас Айдаров парламент ялпи мажлисидан сўнг. 

Унинг сўзларига кўра, ҳаммаси Қозоғистонга таклиф қилинадиган шартларга боғлиқ бўлади. 

“Ҳозирча газ масаласида алоҳида тузилма, ташкилот ёки давлатлараро иттифоқ тузишга ҳожат йўқ. Бу шунчаки аҳоли пункти, газ таъминоти ва нархлар учун ғоя эди. Барча мамлакатларда газ тақчиллиги бор, шунинг учун Россия томони шундай таклиф билан чиқди”, деб тушунтирди Айдаров.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида Кремлда учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Қозоғистон Президентининг маълум қилишича, Путин Тўқаевга Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилган. Кейинроқ маълум бўлишича, Путин Тўқаевга уч давлатнинг газ бўйича иттифоқини тузиш режаларини айтган ва бу масала Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўнғироқ қилиш нияти борлигини билдирган. 

8 декабрь куни Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан энергетика соҳасида ҳамкорликка кириши мамлакат ичидаги истеъмол талаби билан боғлиқгини айтиб чиқди.

"Бунда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, ўзимизнинг энергия тармоқларни кимгадир бериб юбориш орқали эмас, олди-сотди, тижорий шартномалар асосида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бориляпти", деган эди вазир.  

Орадан кўп ўтмай, Россия Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам баёнот билан чиқиб, газ иттифоқини тузишда ҳеч ким сиёсий шартлар қўймаётгани, иттифоқ тузиш ғояси контекстида бу гап йўқлигини айтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

газ иттифоқи

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг