Путин Ўзбекистон ва Қозоғистон билан иттифоқ тузмоқчи
Олам
−
29 Ноябрь 2022
16242Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида уч томонлама иттифоқ тузиш таклифини билдирмоқда. У бу ҳақда кеча, 28 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга гапирган.
Тўқаев кеча Россияга ташрифи давомида мамлакат Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда Путиннинг таклифи ҳақида сўз очган.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг барча масалалари, жумладан, газ соҳасида ҳам келишиб олинишига ишонч билдирилган.
“Қўшимча мувофиқлаштиришни ва ҳатто музокараларни талаб қиладиган масалалар бор, хусусан, биз газ сектори ҳақида гапиряпмиз. Лекин бу ерда биз ҳеч қандай муаммоларни драматиклаштирмаяпмиз. Мен ҳозиргина [Россия Федерацияси Президенти] Владимир Владимировичга [Путинга] айтдим: Бундай масалалар муҳокамани талаб қилади”, дейди Тўқаев.
У бу иш масалалари эканини таъкидлаб, тегишли келишувларга эришилишига ишонч билдирди.
“Қолаверса, бугун Владимир Владимирович қандайдир уч томонлама иттифоқ тузишимиз кераклигини айтди ва Ўзбекистон Президентига қўнғироқ қилмоқчи. Исталган натижа ва келишувларга эришиш учун, ҳеч бўлмаганда мен учун, мутахассисларимизни айтмаса ҳам, ушбу мавзуни чуқур ўрганишимиз керак. Аслида, биз бунга тайёрмиз”, дея тушунтирди Қозоғистон Президенти,гап қайси келишувлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмай.
Айни вақтда ижтимоий тармоқлар Путиннинг иттифоқ таклифидан жумбушга келмоқда. Жамоатчилик, фаоллар Ҳукуматни бундай иттифоққа рози бўлмасликка чақирмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь