Путин Ўзбекистон ва Қозоғистонга қандай иттифоқни таклиф қилаётгани маълум бўлди
Олам
−
29 Ноябрь 2022
30897Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклиф қилаётган Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқи газ бўйича бўлиб, унда Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсад қилиняпти. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди.
Гап шундаки, кеча, 28 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Қозоғистон Президентининг маълум қилишича, Путин Тўқаевга Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилган. Қозоғистон раҳбари бу ҳақда гапираркан, гап айнан қандай иттифоқ ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кўплаб норозиликлар, жамоавий баҳсларга сабаб бўлди. Айниқса, тармоқнинг ўзбек сегментида жамоатчилик фаоллари Россия билан иттифоққа киришга қарши чиқишни бошлади.
Қозоғистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Руслан Желдибайнинг маълум қилишича, Қозоғистон ва Россия Президентларининг Кремлда бўлиб ўтган музокаралари чоғида Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан иборат “уч томонлама газ иттифоқи”ни ташкил этиш ҳақида гап кетган.
“Президентлар Қосим-Жомарт Тўқаев ва Владимир Путин ушбу масалага барча манфаатдор томонлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда оқилона ечим топиш учун уч давлат экспертлари иштирокида батафсил музокаралар олиб бориш зарур, деб ҳисоблайдилар”, дейди Желдибай.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь