Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўхдаги ерости газ иншоотини тиклашни бошлади
Жамият
−
12 Апрель 2023
6659Жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бошчилигидаги 15 кишидан иборат ишчи гуруҳ Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотини қайта тиклаш лойиҳаси бўйича Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон тарафидан тузилган ишчи гуруҳ билан тегишли тадбирларни амалга оширишни муҳокама қилган. Ҳудуддаги газ қудуқлари ҳолати кўздан кечирилиб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган навбатдаги қадамлар белгиланган.
Маълумот учун, 2023 йил февраль ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат Энергетика вазирликлари Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотидан биргаликда фойдаланиш учун қайта тиклаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш учун “йўл харитаси” имзоланганди. Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотида табиий газни сақлаш тизимини тиклаш лойиҳаси ҳам шу режадан ўрин олган.
“Давлат вакиллари “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ билан биргаликда Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти қудуқларида дала тадқиқотларини ўтказиш учун техник топшириқ ишлаб чиқилди. Қирғизистон ҳудудидаги газ қудуқларининг ҳолати кўздан кечирилди. Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган навбатдаги қадамлар белгилаб олинди”, дейилади ”Ўзтрансгаз” хабарида.
LiveБарчаси