Триллионларни еб юборгани айтилган “Ўзтрансгаз” мансабдорларига жиноят иши очилдими? БП жавоб берди
Жамият
−
30 Июль 2022
22312Ижтимоий тармоқларда "Ўзтрансгаз" АЖ мансабдорлари 4 триллион 904,7 млрд сўмни растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилингани ва 7,4 млрд сўм маблағ ортиқча мукофот пуллари сифатида тўлаб берилиб, ўзлаштирилиши ортидан давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани ҳақида хабарлар тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Шу каби хабарлар тарқалишни бошлагач, "Ўзтрансгаз" АЖ Ахборот хизмати муносабат билдириб, мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилганидан хабари йўқ ва ҳозирда ҳам ҳеч бир мансабдор шахс бирор жиноий иш доирасида тергов жараёнига жалб қилинмаганини маълум қилди.
Бироқ орадан кўп вақт ўтмай ижтимоий тармоқларда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши қарори нусхаси тарқалди. Бунинг ортидан Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур жиноят иши Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилганида, терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлақонли ўтказилмасдан қарор барвақт қабул қилинганлиги аниқланган.
Шу сабабли, жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарор 16 май куни бекор қилиниб, қўшимча равишда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришлик учун юборилган.
LiveБарчаси