Президент “Ўзтрансгаз”, “Ўзметкомбинат” ва “Ўзсувтаъминот” раҳбарларини қаттиқ огоҳлантирди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция режаси кам бажарилгани учун “Ўзтрансгаз”, "Ўзметкомбинат" ва “Ўзсувтаъминот”ни қаттиқ огоҳлантирди. Бу ҳақда бугун, 16 январь куни Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, етарли шароит бўла туриб, инвестиция режаси тўқимачиликда 17 миллион долларга кам бажарилгани, инвестиция “Ўзтрансгаз” ва "Ўзметкомбинат"да 2 баробар, “Ўзсувтаъминот”да 20 фоизга пасайгани кўрсатиб ўтилган.

Ушбу ташкилотлар раҳбарлари шу йил биринчи чоракда ўзгариш қилмаса, уларнинг фаолиятига баҳо берилиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилган.

Шунингдек, Экология, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Давлат активлари, Фармацевтика ва Ўрмон хўжалиги агентликларида грант олиб келиш режаси 25 фоизга ҳам бажарилмагани, Қурилиш, Транспорт, Маданият вазирликлари, Туризм қўмитаси олиб келган гранти эса 10 миллион доллардан паст бўлгани танқид қилинган.

Умуман, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Спорт, Олий таълим, Маданият, Экология, Қишлоқ хўжалиги, Рақамли технологиялар, Қурилиш вазирликларининг инвестиция ва грант олиб келиши бор имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Салоҳияти юқори бўлган Франция, Япония, Италия, Венгрия, Малайзия, Испаниядан ўтган йили 100 миллион доллар ҳам инвестиция келмагани қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзтрансгаз Ўзметкомбинат Ўзсувтаъминот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг