Ўзбекистондаги қамоқхоналарда инсон ҳуқуқлари қанчалик бор?
Интервью
−
27 Ноябрь 2020
12082Жазони ижро этиш муассасаси. Унинг номини эшитганда кўпчилигимизнинг кўз ўнгимизда қайсидир жинояти ёки туҳмат сабаб жазони муддатини ўтаётган маҳбуслар, бир хил либосда саф тортган, кўзи умид сўнган, юзидан илинч қочган одамлар келади. Камига тазйиқ, руҳий ва жисмоний босим...
Жазони ижро этиш муассасалари (ЖИЭМ) ҳақида сўз борганда айнан мамлакатдаги қамоқхоналарда бу қанчалик таъминланаётгани ҳақидаги савол кун тартибига чиқади. Биз асосан инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирганимизда ижтимоий ҳаётимизда учраб турадиган майда муаммолардан сўз очамиз. Аммо инсон ҳуқуқларининг аср моҳияти Жазони ижро этиш муассасаларида аён бўладигандек...
Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқининг бузилиши, мамлакат имижи ва Президент олиб бораётган сиётсатга қанчалик таъсир қилади? QALAMPIR.UZ ушбу савол билан “Тараққиёт стратегияси” марказининг ижрочи директори Элдор Туляковга микрофон тутди.
“Aлбатта, қийноқларнинг мавжудлиги Ўзбекистонда ҳозирги кунда инсон ҳуқуқлари устувор деган принципга қарши. Aгар қийноқлар мавжуд бўлса, бу бевосита мамлакатда ҳуқуқий давлат қуришдаги олиб борилаётган ишларга зид бўлади. Ҳозирги кунда бу соҳа, давлат органлари томонидан ҳамда жамоатчилик томондан назоратда. Қийноқлар бўлса, бу ҳақда фактлар аниқланса, ОAВ кенг ёритмоқда. Бу каби вазиятлар ўз тасдиғини топса, албатта, бунга қарши чоралар кўрилади. Aйбдор шахсларни зудлик билан ишдан четлатиш, шу билан бирга уларга қонунда кўрсатилган жазоларни қўллаш бўйича чоралар кўрилаётганини кузатиб боряпмиз”, дейди Элдор Туляков.
Жазони ижро этиш муассасаларида турли ислоҳатлар олиб борилаётганлиги, ЖИЭМ раҳбарлари маҳкумлар дардини тинглаётгани ҳақида айтилётган бир вақтда, Aндижон шаҳар ИИБда қийноққа солинган фуқаро вафот этди, Чироқчида ИИБдан жасад чиқди. Бу билганимиз, билмаганларимиз қанчалиги маълум эмас.
Хўш, бу борада ЖИЭМларда вазият қандай? Улар мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасига қанчалик ҳисса қўшмоқда? Қандай камчиликлар учрамоқда? Бу саволларга Туляков шундай жавоб қайтарди:
“Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссарининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Жазони ижро этиш тизими фаолияти: халқаро стандартлар, ҳамда хорижий ва миллий тажриба” мавзусида семинар ташкил этилган. Улар ҳам Ўзбекистондаги Жазони ижро этиш муассасаларида олиб борилаётган ислоҳотлардан, маълум камчиликлардан хабардор.
Табиийки, семинарда улар ўз фикрлари билан қатнашадилар. Семинарда тегишли равишда экспертлар жалб қилиниб, улар камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар қандай амалга оширилгани, бу борада қандай қийинчиликлар билан ижобий натижаларга эришилгани ҳақида ЖИЭМ раҳбарларига тушунтириб, кўрсатишяпти. Бу мамлакатнинг жаҳондаги имижига ижобий таъсир қилишини алоҳида тушинтириб беришмоқда. Бу эса қийноқ каби ҳолатлар яқин келажакда қайтарилишининг олдини олишга қаратилган”.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланди, оқибатда у вафот этди. Жорий йилнинг 21 сентябрь куни жиноий иш бўйича суд ҳукми эълон қилинди.
Шунингдек, Aндижон шаҳар ИИБда фуқаро Ички ишлар ходимлари томонидан қийноққа солиниб, руҳий азоб берилиши оқибатида вафот этган. Бугун, 27 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Aндижон вилоят суди биносида ушбу ҳолат бўйича очилган жиноят иши юзасидан айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди.
Бундан ташқари, Фарғонада ИИБ ходимлари ўқитувчини калтаклаб, уни бир оёқда туришга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фарғона вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берган ва аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 26 июль куни содир бўлган. Бу бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилмади.
LiveБарчаси