Дунё бўйича қатллар сони кескин ошди
Бу қизиқ
−
08 Апрель
36042024 йилда ўлим жазолари сони сўнгги 10 йил ичидаги энг юқори даражага етди. Бу ҳақда “Amnesty International” инсон ҳуқуқлари ташкилоти баёнот берди.
Ташкилот маълумотларига кўра, ўтган йили дунё бўйича 1 518 киши қатл этилган. Бундан олдинги энг юқори кўрсаткич – 2015 йилда 1 634 кишини ташкил қилган. Қатлларнинг асосий қисми (91 фоизи) Эрон, Ироқ ва Саудия Арабистонида амалга оширилган. Умумий қатл этилганларнинг 40 фоизи гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун ўлимга ҳукм қилинган.
Эрон, Ироқ ва Саудия Арабистонига жами 1 380 та қатл тўғри келади. Қайд этилишича, Ироқда қатл сони деярли тўрт баравар ошган, Саудия Арабистонида эса икки баравар кўпайган. Эрон эса ўтган йилга нисбатан 119 кишига кўпроқ одамни қатл қилган.
Ташкилот ҳисоботида айтилишича, келтирилган рақамларга Хитой, Шимолий Корея ва Вьетнамда қатл этилган “минглаб одамлар” киритилмаган. Шунингдек, давом этаётган ҳарбий можаролар туфайли ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Фаластин ва Суриядаги қатл ҳолатлари бўйича ишончли маълумотларни олиш имкони бўлмаган.
Шунга қарамай, “Amnesty International”нинг қайд этишича, 2024 йилда ўлим жазолари атиги 15 давлатда ижро этилган. Бу эса ташкилот томонидан кетма-кет иккинчи йил қайд этилаётган рекорд даражадаги паст кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йил Эронда охирги 30 йил ичида энг кўп одам қатл этилгани хабар қилинган эди. Ўтган 2024 йил давомида ушбу мамлакатда 997 киши қатл қилинган. Бу эса 2023 йилга нисбатан 16 фоизга кўпроқ дегани. 2024 йил октябрь ойининг ўзида Эронда 170 киши ўлимга ҳукм қилинган.
LiveБарчаси
Қашқадарёнинг Ғелон қишлоғига қор ёғди.
19 Апрель