2024 йилда Эрон қатл бўйича рекорд қайд этди

Олам

image

2024 йил Эронда охирги 30 йил ичида энг кўп одам қатл қилинди. Бу ҳақда “Amnesty International”га таяниб, “Bild” хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган 2024 йил давомида ушбу мамлакатда 997 киши қатл этилган. Бу эса 2023 йилга нисбатан 16 фоизга кўпроқ дегани. 2024 йил октябрь ойининг ўзида Эронда 170 киши ўлимга ҳукм қилинган.

997 қатлнинг тақсимланиши:

  • 941 эркак қамоқхонада,
  • 4 эркак оммавий жойларда,
  • 34 аёл қамоқхонада,
  • 9 ёш қамоқхонада,
  • 9 сиёсий маҳбус қамоқхонада ўлдирилган.

2024 йилда Эронда ўлим жазосининг кўплаб ҳолатлари наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар учун қўлланган бўлса, шунга қарамай, диссидентлар ва 2022 йилги намойишларда иштирок этганларга нисбатан ҳам қатл ҳукмлари ижро этилган. Бундан ташқари, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк қатл қилинган аёллар сони ортиб бораётганини ҳам маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Эронда йилдан йилга ўлим жазосини ижро этиш ҳолатлари ортиб бораётгани ташвишли.

“Эронда қатл ҳукмларининг доимий ортиб бориши орқага қайтиши зарур. Ўлим жазоси асосий инсон ҳуқуқи бўлган яшаш ҳуқуқига зид ва бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига жуда катта хавф туғдиради”, деди Тюрк.

Унинг фикрича, халқаро ҳуқуқ доирасида ҳимоя қилинадиган хатти-ҳаракатлар учун қатл жазоси қўлланишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунингдек, Тюрк Теҳронни ўлим жазосини якуний бекор қилиш мақсадида мораторий жорий этишга чақирди. Ушбу чеклов ёки мораторий ҳозирда дунёдаги тахминан 170 давлатда амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонига гиёҳванд моддаларни олиб киришга уринишда айбланган олти нафар Эрон фуқароси қатл этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон қатл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг