Ўзбекистонда Янги йилни кўчага чиқмай, уйда нишонлаш тавсия қилинмоқда

Жамият 10125
image
-

Ўзбекистонда Янги йил байрамини оила даврасида, уйда нишонлаш тавсия этилмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда алоҳида баёнот билан чиқди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасига Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва мамлакат ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланган. 

Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга янги 2022 йил байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилган. 

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал ССВ Ўзбекистон жорий йилнинг 3 декабридан 2022 йилнинг 10 январигача 10 та мамлакат билан авиақатновлар тўхтатилиши, шунингдек, 11 та мамлакатдан келган фуқаролар мажбурий карантинга олинишини эълон қилганди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 411
Рейтинг: 3
Теглар
t
×