Ўзбекистонда турмуш қурган ҳар 6 жуфтликнинг бири ажрашгани маълум бўлди

Бу қизиқ

image

2023 йилда тузилган никоҳларнинг ҳар 6 тадан бири ажрашиш билан якунланган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. 

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида бир йил мобайнида умумий ҳисобда 283 минг 800 та никоҳ қайд этилган. Шундан 49 минг 200 та жуфтликнинг расмий никоҳи бекор қилинган.  Бу эса мамлакатда кейинги йилларда ажралишлар сони сезиларли кўпайганини англатади. Таққослаш учун: 2021 йилда 39,3 минг оила ажрашган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 48,7 мингни ташкил этган.

Бундан ташқари, 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги умумий аҳоли сони 36 миллион 8 минг кишига етган. Шундан 18 миллион 300 минг нафари аёллар, 18 миллион 500 минг нафари эса эркаклардир. 

Булар орасида шаҳарда яшовчи аҳоли сони 18 миллион 800 мингни, қишлоқда яшовчилар эса 18 миллион кишини ташкил этади. 
 
Шунингдек, умумий миграция кўрсаткичлари қайидагича:

•  Кўчиб келган – 218,8 минг киши;
•  Кўчиб кетган – 233,2 минг киши.

Шундан ташқи миграция кўрсаткичларига кўра, кўчиб кетганлар сони кўчиб келганларга қараганда 6 баробарга кўп:

•  Кўчиб келган – 2,9 минг киши;
•  Кўчиб кетган – 17,3 минг киши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли Ўзбекистон оила ажрим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг