Ўзбекистонда 70 ёшдан ошган 218 нафар эркак уйланди

Ўзбекистон

−

visibility223 timer2 дақиқа

image

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 70 ёш ва ундан катта 218 нафар эркак никоҳдан ўтди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатда ФҲДЁ органлари томонидан жами 172 мингта никоҳ қайд этилган.

Никоҳ қурган эркакларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

20 ёшгача – 3 093 нафар;
20–30 ёш – 141 620 нафар;
31–40 ёш – 19 005 нафар;
41–50 ёш – 4 967 нафар;
51–60 ёш – 2 310 нафар;
61–69 ёш – 813 нафар;
70 ёш ва ундан катталар – 218 нафар.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда никоҳлар сони изчил камайган. 2021 йилда 305,2 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2025 йилга келиб бу рақам 267,1 мингтани ташкил қилган. Яъни, тўрт йил ичида никоҳлар сони 38,1 мингтага камайган. Жорий йилнинг январь–июнь ойларида эса Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг январь–июнь ойларида ажримлар сони 24 815 тани ташкил қилган. Ҳар минг аҳолига нисбатан ажримлар коэффициенти 1,3 промиллега тенг бўлган. Яъни, мамлакат аҳолиси ҳисобида ҳар 1000 нафар кишига ўртача 1,3 та никоҳдан ажралиш ҳолати тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 39 млн 535 минг 225 кишини ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг