Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани очиқланди
Жамият
−
07 Июнь 2021
3722Ўзбекистонда икки ой мобайнида 2 миллион 069 минг 518 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 348 минг 302 киши тўлиқ босқичларда эмланиб бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев маълум қилди.
Таъкидланишича, “Спутник V” ва AstraZeneca вакциналари икки босқичли эмланиш билан инсон организмида юқори даражада иммунитет ҳосил қилинишига ёрдам беради. ZF-UZ-VAC2001 вакцинасида эса тўлиқ уч босқичда эмлангандан сўнг инсон организмида етарлича антитела ҳосил бўлишига эришиш мумкин.
Ўзбекистонда шу кунгача:
- AstraZeneca билан 321 минг 906 киши;
- ZF-UZ-VAC2001 билан 494 нафар киши;
- “Спутник V” вакцинаси билан эса 25 минг 902 киши барча босқичларда тўлиқ эмланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тўғрисида келишиб олган эди.