Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинаси ишлаб чиқарилади

Жамият

image

Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тўғрисида келишиб олди, ўзбек томони аллақачон дори ишлаб чиқариш учун жойни танлаган. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко “РИА Новости”га маълум қилди.

“Биз Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путин ва Ўзбекистон Президентининг кўрсатмалари доирасида “Спутник V”) Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тўғрисида келишиб олдик”, дейди Мурашко учрашув якунлари бўйича.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон томони Россия вакцинасини ишлаб чиқариш учун жой танлаган, лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистонга Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг дастлабки партияси келтирилганди. 27 апрель куни Ўзбекистон ушбу вакцинанинг навбатдаги партиясини қабул қилиб олди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Вакцина

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг