Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди
Жамият
−
27 Апрель 2021
4331Аввалроқ Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси етказиб берилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон ушбу вакцинанинг навбатдаги партиясини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Россиянинг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” оммавий фойдаланиш учун сертификатланган ва тасдиқланган. Уни сертификатлаш жараёни ишлаб чиқарувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланганди.
Шунингдек, яқин кунларда Ўзбекистонга ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозалари етказиб берилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, мамлакатда вакциналарни барча ҳудудларга тенг тақсимлаш тизими жорий қилинган бўлиб, биринчи навбатда хавф остида бўлган фуқаролар эмланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь