Ўзбекистонга Усмонов ваъда қилган вакцинани олиб келиш бошланди

Жамият 10543
image

Бугун, 23 апрель куни Ўзбекистонга Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди. Вакцинани Ўзбекистонга етказиб беришда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берди. Бу ҳақда ССВ Матбуот котиби хабар берди.

Таъкидланишича, февраль ойининг ўрталарида Ўзбекистон Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинасидан мамлакатда оммавий фойдаланиш учун сертификатлади ва тасдиқлади. Ушбу вакцинани сертификатлаш жараёни ишлаб чиқувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланган.

Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган “Спутник V” вакцинасининг ярмини асли ўзбекистонлик тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда апрель-июнь ойларида 4 миллионга яқин фуқаро COVID-19 га қарши эмлаш режалаштирилган эди. 2021 йил охирига келиб, бу кўрсаткич 7 миллионга ёки мамлакат аҳолисининг тахминан 20 фоизигача ўсиши мумкин.

Бугунги кунда мамлакатда ўзбек-хитой ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозаларини олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 514
Рейтинг: 2.9
t
×