Вакцина олишдан бош тортганлар қамалади

Олам

image

Коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари ортгани туфайли Филиппин жиддий чоралар кўрмоқда. Мамлакат бўйлаб биргина бугун, 8 январь куни 26 458 та COVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилган. 

Маълум қилинишича, кечанинг ўзида вирусга қарши тест топширган 70 000 дан ортиқ кишининг 43,2 фоизида касаллик аниқланган. Бу пандемия бошланганидан буён мамлакатда қайд этилган энг юқори зарарланиш кўрсаткичи ҳисобланади. 

Ҳозирга қадар Филиппин аҳолисининг 3 миллиондан ортиғи вирус юқтириб олган. 

Мамлакат соғлиқни савлаш соҳаси расмийларига кўра, касалланиш ҳолатлари жорий ойнинг охирига бориб ядана юқори кўрсатгични эгаллайди. 

Вазият жиддийлашиши ва вируснинг янги штамми “Omicron”нинг кенг тарқалиши ортидан мамлакат Президенти Родриго Дутерте вакцина олишдан бош тортган фуқароларни қамоққа олиш ҳақида топшириқ берган. 

“Жорий қилинган чекловларни бузиб, уйидан ташқарига чиққан ҳолда, бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдираётганларни шу йўл билан ушлаб туришдан бошқа чора йўқ. Мен огоҳлантиришларни писанд қилмасдан эмланишдан бош тортганларни қамоққа олиш ҳақида топшириқ бердим”, дея билдирган Президент.

Аҳолиси 10 миллиондан кам бўлган Филиппинда коронавирусга қарши эмланиш ихтиёрий этиб белгиланган. Ҳозирга қадар мамлакат аҳолисининг ярмидан камроғи COVID’га қарши тўлиқ  эмланган.

Дутерте, ўтган йили мамлакат бўйлаб тарқалган коронавируснинг “Delta” шатмми сабабли жорий қилинган чекловларни бузган ёки эмланишдан бош тортган фуқароларни ҳибсга олиш ҳақида аввал ҳам топшириқ берган эди.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Вакцина

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг