Ўзбекистонда қанча вакцина захираси яратилгани очиқланди
Жамият
−
10 Июнь 2021
3093Ўзбекистонда 5 миллион 400 минг дозалик вакцина захираси шакллантирилди. Бугун, 10 июнь куни Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган бешинчи партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:
- 27 мартда — 1 миллион доза;
- 27 апрелда — 1 миллион доза;
- 18 майда — 1 миллион доза;
- 19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган.
Шунингдек, Ўзўбекистонда:
- 660 минг доза AstraZeneca;
- 240 минг доза “Спутник V” вакцинаси қўлланилиб келинмоқда.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга яна 70 минг доза “Спутник V” вакцинаси олиб келинганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023