Ўзбекистонда карантин режими кучайтирилади – Шодмонов
Жамият
−
10 Март 2020
15247Бугун, 10 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов журналистлар билан мулоқотга киришди
“Бу вирус ҳаммамизга чақмоқдек бўлди. Қўққис бошимизга тушди. Бу вирус бўйича аниқ маълумотлар кам бўлгани, вакцинаси мавжуд эмаслиги учун, даволашда ҳам аниқ чоралари бўлмагани учун биз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ходимлари бошқа халқаро ташкилотлар БМТ институтлари билан ҳар турли консултацияларни олиб боряпмиз. Шу билан бир қаторда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига миннатдорлик билдирамиз.
ФВВ, Чегара қўшинлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, янги ташкил этилган Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб бориляпти”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири.
Алишер Шодмоновнинг маълум қилишича, мамлакатда карантин режими кучайтирилиши режалаштирилмоқда.
“Маълум давлатлардан келётганларга 14 кунлик карантин эълон қилганмиз. Масалан, Эрон, Италия каби давлатларда ўлим сони кескин кўтарилаётгани сабабли чекловларни янада кучайтириш бўйича таклифлар таҳлил қилинмоқда. Чартер рейси билан 630 нафар Ўзбекистон ва бошқа давлат фуқаролари Жанубий Кореядан олиб келинди. Жорий йил 8 март ҳолатига кўра, 285 нафар фуқароларимиз Саудия Арабистонидан олиб келинган”, дейди вазир.
Вазир хориж мамлакатларидан авиақатновларнинг чекланишиши масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
“Авиақатновларнинг чеклови жорий этилмоқда. Саудия Арабистони билан ҳолат ўзгача бўлди. Бу мамлакатда ҳам касаллик қайд этилганидан сўнг, биринчи чекловни юритишни бошлади. Шу муносабат билан ҳали эълон қилгунга қадар бизникилар учиб бориб, қайтиб келишган. Унгача, туроператорлар билан имзоланган шартномалар асосида бориб келишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган, хавф-хатар бўлмаган. Саудияда чеклов бўлганидан сўнг, авиақатновлар тўхтаб қолган. Худди шундек касаллик биз учун яқин бўлган Эронда, Афғонистонда кучайиши бошланганида биз чегаралардан ўтишни ҳам чекладик. Бу (ташаббус) биз томондан бўлди”, дейди Алишер Шодмонов.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 115 давлатга кириб борди. Ундан ҳалок бўлган 4029 нафарга, касалланганлар 114 573 нафарга етди.
Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
LiveБарчаси