Шодмонов коронавирусдан кимлар вафот этаётганини очиқлади
Жамият
−
10 Март 2020
25285Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов янги тарқалган касаллик – коронавирус вакциналари устида иш олиб борилаётгани, касалликнинг оғир жараёни ва ўлим ҳолатларига тўхталди.
“Вирус вакцинаси устида иш олиб бориш бошланган. Буни бир неча мамлакатларда клиник синовлари ўтказилмоқда. Вирус вакцинасининг тест тизими мавжуд бўлиб, компаниялар орқали ишлаб чиқарилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти буни ҳам кўриб чиқяпти. Уларнинг ёрдамида диагностикалар амалга оширилмоқда”, дейди Алишер Шодмонов ўз нутқида.
Соғлиқни сақлаш вазири шунингдек, бу касалликнинг ҳам шакллари мавжудлиги ва ўлим ҳолатлари кимларда учрашини айтиб ўтди.
“Олимлар бу вируснинг “L” ва “S” шакли аниқлади. Яъни, енгил ва оғир шакли аниқланди. Айрим мамлакатларда бунинг оғир шакли кўп, шу боис ўлим миқдори кўп. Бу касаллик, айниқса, ёши катталар ўртасида кўп учраяпти. Японияда бу касалликка чалинганларнинг ўртача ёши 81 ёш эканини кўрсатмоқда. Узоқ вақт мобайнида 0 ёшдан 19 ёшгача касаллик аниқланмади. Ҳозир ҳам бу рақам жуда оз. Аксарияти катталар ичида. Ўлим ҳолатлари ҳам кимдаки қўшимча сурункали касалликлар бўлса, уларда бу оғир кечаётгани ва ўлим билан якунланаётганини кўрсатган”, дейди у.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 115 давлатга кириб борди. Ундан ҳалок бўлган 4029 нафарга, касалланганлар 114 573 нафарга етди.
Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.