Ўзбекистонда бозор ва савдо комплекслари мажбурий суғурталанади 

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб бозорлар ва савдо комплексларига тегишли бино ва иншоотлар мажбурий суғурталанади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. 

Қайд этилишича, эндиликда бозор ва савдо комплексларига тегишли бино ҳамда иншоотларни ёнғин ҳамда бошқа хатарлардан, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мулкини ёнғин ва табиий офат оқибатида етказиладиган зарардан ҳимоя қилиш мақсадида уларни мажбурий суғурталаш тартиби жорий этилади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги улгуржи савдо комплексида катта ёнғин чиққан эди. Ёнғин 4 соат деганда ўчирилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ундан аввал эса Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” бозорида ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, 5 август куни Наманган вилояти Чортоқ туманида ҳам бозор ёниб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор Ўзбекистон мажбурий суғурта савдо комплекси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг