Ўзбекистон вакцина буюртма қилган. Уни биринчи бўлиб кимлар олиши маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб, мурожаат қилган. Коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб, кексалар, шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар олади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Модомики қайсидир вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланса, у Ўзбекистонга олиб келингач, биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, боғчалар тарбиячилари эмланади”, дейди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг декабрь ойи бошида Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Россияга “Спутник V” русумидаги 100 доза вакцинани Тошкентга шахсан етказиб берди ва Ўзбекистонга топширди.

Кейинчалик Россияга кетаётган ўзбекистонликлар “Спутник V” билан эмланиши маълум бўлди.

Шунингдек, “Bloomberg” нашри Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасига 70 млн доза буюртма бергани ҳақида хабар тарқатди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг