Россияга кетаётган ўзбекистонликлар “Спутник V” билан эмланади

Жамият 3733
image

Ўзбекистон Россияга ишлаш учун кетишни режалаштирган меҳнат муҳожирлари учун коронавирусга қарши 1 миллион доза “Спутник V”  вакцинасига буюртма берган. Бу ҳақда бугун, 21 декабрь куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди.

“Россияга ишлаш учун кетаётган меҳнат муҳожирларини эмлаш учун 1 миллион дозали вакцина етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди”, деди Тюрденев 2020 йил якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжумани чоғида.

Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда Россиядан коронавиирусга қарши иккинчи вакцина –“ЭпиВакКороны” сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ декабрь ойи бошида Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Россияга “Спутник V” русумидаги 100 доза вакцинани Тошкентга шахсан етказиб берди ва Ўзбекистонга топширди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 3
Теглар
t
×