Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасига 70 млн доза буюртма берган – “Bloomberg”

Жамият 9789
image

Ўзбекистон Россиянинг Гамалея тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинасига 70 млн доза буюртма берган. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар тарқатган.

Агентлик маълумотига кўра, дунё давлатлари пандемиядан тезроқ қутулиш учун аллақачон умумий ҳисобда 8,2 млрд доза вакцинага буюртма берган.

Бу миқдор агарда вакцина барча давлатларга тенг тақсимланса, Ер аҳолисининг ярмини эмлашга етади. Негаки вакциналаш икки босқичда амалга оширилади. Аммо бундай бўлмади. Бой давлатлар вакцина етказиб бериш бўйича йирик шартномаларни тузиб бўлди. аммо нисбатан камбағал давлатлар 2022 йилгача ҳам кутишига тўғри келиши мумкин.

15 та фармацевтик компания вакцина етказиб беришни бошлаган. AstraZeneca Plc вакцинаси энг харидоргир препарат бўлган. Унга 2 млрд 947 млн доза буюртма қилинган.

Иккинчи ўриндаги Novavax вакцинасига 1 млрд 308 млн доза буюртма тушган. Sanofi/GSK вакцинасига 732 млн доза “заказ” бўлган. Унинг асосий бозори Европа Иттифоқи ҳисобланади.

Россиянинг Гамалея маркази 698 млн доза вакцинага шартнома тузган. Унинг “Спутник V” вакцинасига асосан Ҳиндистон (200 млн), Россия (160 млн), Бразилия (100 млн), Ўзбекистон (70 млн), Мексика (64 млн), Миср (50 млн), Непал (50 млн) ва бошқалар (4 млн) харидор бўлган.

Умумий ҳисобда давлатлар вакцина ишлаб чиқарувчи компаниялар билан 90 та шартнома тузган. Энг катта буюртмачи Ҳиндистон бўлган. Мамлакат 3 та компания билан 2,2 млрд доза вакцинага шартнома тузган. 27 давлатни бирлаштирган Европа Иттифоқи 1 млрд 305 млн доза вакцина сотиб оляпти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Молия вазири Тимур Ишметов мамлакат 2021 йилда коронавирусга қарши кураш чоралари ва вакцина сотиб олиш учун 3 млрд сўм ажратиши ҳақида хабар берганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 419
Рейтинг: 3
Теглар
t
×