Ўзбекистон вакили БМТ сессиясига раислик қилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Ўзбекистоннинг Доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси Умумий мунозаралар ялпи мажлисида раислик қилди.

4 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессиясида Ўзбекистон илк бор сессия раиси ўринбосари лавозимига сайланган бўлиб, мазкур вазифада 74-сессия якунланадиган 2020 йилнинг сентябрь ойигача фаолият юритади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчилик таҳдидига қарши кураш масалаларига бағишланган йиғилишида Ўзбекистон Яқин Шарқдани яна 200 нафардан ортиқ фуқаросини қайтаришини таъкидлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим бўйича саммитида эса швециялик 16 ёшли Грета Тунберг дунё сиёсатчларини сафсатабозликда ва унинг болалигини ўғирлашда айблади.

Шунингдек, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Миср Араб Республикасининг собиқ Президенти Муҳаммад Мурсийнинг дафн маросимига оиласи киритилмаганини ҳамда Исроилнинг Фаластинни бутунлай эгаллаб олаётгани, БМТ эса бунга томошабин бўлиб турганини қоралади.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Бахтиёр Иброҳимов

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг