Ўзбекистон Яқин Шарқдан 200 дан ортиқ фуқаросини қайтаради

Жамият

image

Ўзбекистонда Суриядан 170 нафар ва Ироқдан 65 нафар одамнинг қайтарилиши кутиляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов жорий йилнинг 25 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчилик таҳдидига қарши кураш масалаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.

Комилов Ўзбекистон бундай операциялар ўтказишда Яқин Шарқдаги жараёнларга бевосита алоқадор бўлган халқаро ташкилотлар ва давлатлар ёрдамига муҳтож эканини таъкидлади. 

“Ироқдан 65 нафар бола ва Суриядан 170 киши қайтиб келишини кутмоқдамиз. Шу маънода, бизга халқаро ташкилотлар ва Яқин Шарқдаги жараёнларда бевосита иштирок этаётган давлатлар ёрдами керак. Бу, биринчи навбатда, Хавфсизлик кенгашининг бу ерда йиғилган доимий аъзолари томонидан кўрсатиладиган ёрдамга алоқадор. Биз бундай ҳамкорликка тайёрмиз”, деди Абдулазиз Комилов.

У Ўзбекистон май ойида Яқин Шақдаги можароли ҳудуддан 156 нафар фуқаро, жумладан 155 нафар аёл ва болаларни ортга қайтарганини эслатиб ўтди.

“Биз қайтарилаётганларни реабилитация қилиш ва жамиятга реинтеграция қилишда тажриба орттирдик. Умид қиламанки, бундай операцияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши жиддий ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, бунда янги гуруҳлар шундай зиддият ҳудудларига киришга интилмайди”, деб таъкидлади Комилов.

Эслатиб ўтамиз, май ойида ўтказилган “Меҳр” операцияси натижасида Суриянинг Ал-Хол лагеридан 156 нафар ўзбекистонлик қутқарилди. Операция қандай ўтказилгани ҳақида ҳужжатли фильм ҳам намойиш қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Абдулазиз Комилов Ироқ БМТ

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг