Ўзбекистон темирйўлини танқид қилган блогер Россияда сиртдан ҳибсга олинди

Олам

image
Россияда Путин Гитлерга ўхшатилган мемлар тақиқланди north_east

Россияда Путин Гитлерга ўхшатилган мемлар тақиқланди

Москванинг Мешанский туман суди россиялик блогер Илья Варламовни сиёсий нафрат асосида Россия Қуролли кучлари ҳақидаги “сохта” маълумотларни оммавий равишда тарқатиш ва “хорижий агентлар” тўғрисидаги Россия қонунчилигида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлашда айбдор деб топиб, уни сиртдан 8 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда бугун, 14 август куни Россия пойтахти умумий юрисдикция судлари матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Варламов 99,5 миллион рубль миқдорида жаримага тортилди. “Медиазона” интернет нашрининг ёзишича, бу сумма Варламовнинг 2023 йилдаги даромадига тенг. Прокурор блогерни 8 йил қамоқ ва 99 миллион рубль миқдорида жаримага ҳукм қилишни сўраганди.

“Медиазона”нинг айблов хулосасига таяниб хабар беришича, Варламовга нисбатан YouTube'да 2023 йил 23 ноябрда эълон қилинган ҳамда Одесса ва Кривой Рогни рус қўшинлари томонидан ўққа тутилишига бағишланган видеолавҳа туфайли Россия армияси ҳақидаги “сохта” маълумот тарқатиш моддаси бўйича иш очилган. Шу билан бирга, Варламовнинг “хорижий агент” сифатидаги ўз вазифаларини бажармагани ҳақидаги даъволар бор. Бу қонунбузилишини “бир неча марта, яъни 19 марта” қилган.

Илья Варламов Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин Россияни тарк этди. 2023 йил март ойида Россия Адлия вазирлиги уни “хорижий агент” деб эълон қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, бунга у тарқатган бошқа “хорижий агентлар”, хусусан, “Дожд” телеканали ва “Медиазона” портали бош муҳаррири Сергей Смирновнинг нашрлари сабаб бўлган.

Ўша йилнинг август ойида Москванинг Мешанский туман суди Илья Варламовни постларида “хорижий агент” деб белгиламагани учун 30 минг рубль, декабрда эса яна 50 минг рубль миқдорида жаримага тортди. 2024 йил май ойида Варламовга нисбатан Россия Федерацияси Қуролли Кучларини “обрўсизлантириш” учун маъмурий баённома тузилди. 2024 йилнинг ноябрида Варламовга нисбатан “хорижий агент” сифатидаги вазифаларини бажаришдан бўйин товлаганликда гумон қилиниб, жиноий иш очилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда блогер Илья Варламов Самарқанддан Тошкентга қатнайдиган поезддаги шароитни танқид қилиб чиққанди. У поезддаги шароитларни кўздан кечириб, шароит тўланган пулга арзимаслигини айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Илья Варламов хорижий агент Россия Қуролли кучлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг