Ўзбекистон Путиннинг иттифоқ таклифига рози бўлмайди – Раббимов
Жамият
−
30 Ноябрь 2022
18174Ўзбекистон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклиф қилаётган Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқига қўшилмайди. Бу ҳақда сиёсатшунос, геосиёсий масалалар бўйича эксперт Камоллиддин Раббимов ўзининг Telegram каналида ёзиб қолдирди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида Кремлда учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Қозоғистон Президентининг маълум қилишича, Путин Тўқаевга Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилган. Кейинроқ маълум бўлишича, Путин Тўқаевга уч давлатнинг газ бўйича иттифоқини тузишни режаларини айтган.
Камолиддин Раббимов бу ҳақида гапираркан, расмий Тошкент бу иттифоққа қўшилиб, ўз мусттақиллигини йўқотиш томон қадам босмаслигини айтади.
“Ишончим комил, Ўзбекистон бу иттифоққа қўшилмайди. Сабаблари кўп. Биринчидан, Ўзбекистон ўзининг энергетик олди-сотдисини Россия билан мувофиқлаштирса, ўзининг энергетик ва геосиёсий мустақиллигини теп-текис жойда қисқартирган, торайтирган ёки йўқотган бўлади. Иккинчидан, иҳоталанган Россияга энергетик ва савдо-иқтисодий ҳамда геосиёсий муносабатлар устидан монополияни сақлаб қолишда, ўзининг манфаатларини қурбон қилиб бўлса-да, ёрдам берса, шимолий империялизмнинг яшовчанлигини узайтирган бўлади. Қолаверса, иккиламчи санкцияларга ўзини атайлаб дучор қилган бўлади”, дейди Раббимов.
Оммавий ахборот воситаларида Путиннинг иттифоқ ҳаваси ҳақидаги хабарлар тарқалган илк соатларданоқ, ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида Ҳукуматни бу иттифоқдан узоқ туришга чақириқлар янграй бошлади. Раббимов ҳам улардан бири. Жумладан сиёсатшунос шундай дейди:
“Ўзбекистон, Марказий Осиёдаги геосиёсий энг мустақил давлат. Ҳоҳлаганда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига кириб, хоҳлаганда чиқади. Евросиё Иттифоқида ҳам кузатувчи бўлиб, бу ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро алоқаларини ичкаридан ва бепул томоша қилишни яхши кўради. Лекин, бу ишларга аралашиб, ўзига катта масъулият ёки оғир гуноҳ олмайди. Шу пайтгача Евросиё Иттифоқига тўлиқ кирмаган Ўзбекистон, энди, санкциялар босими остида турган Россиянинг янги “иттифоқи”га қўшиладими? Менимча, ҳали ҳам баъзилар Ўзбекистонни яхши тушунмаган кўринади…”
LiveБарчаси