Ўзбекистон Покистонга янги элчи тайинлади
Олам
−
06 Октябрь
4727Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Алишер Тўхтаев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, элчи Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги Тошкент давлат юридик университети) тугатгач, Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Президент администрациясида масъулиятли лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, у Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасида ҳам аввал маслаҳатчи, сўнгра раис ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. Алишер Тўхтаев 2021–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Ойбек Усмонов ўрнига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланганди. У 2019–2022 йилларда Бирлашган Араб Амирликларида элчи бўлган. Шунингдек, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
LiveБарчаси