Покистонда микроавтобус дарёга қулади. Ўнлаб қурбонлар бор

Олам

−

image

Покистоннинг шимолий қисмида йўловчи микроавтобуси тоғли ҳудуддаги йўлдан чиқиб кетиб, дарёга қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 12 ноябрга ўтар кечаси Гилгит-Балтистон минтақасида содир бўлган. Маҳаллий полиция вакили Муҳаммад Афзалнинг айтишича, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида микроавтобус йўлдан чиқиб кетган.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, бугун, 13 ноябрь куни тонггача давом этган қидирув-қутқарув ишлари давомида ҳалок бўлган 11 кишининг жасади ва жароҳатланган уч нафар фуқаро топилиб, яқин атрофдаги шифохонага олиб борилган.

Минтақа раҳбари Амжад Ҳусайн йўл-транспорт ҳодисаси муносабати билан чуқур қайғу билдирган ва масъулларга жароҳатланганларга энг яхши тиббий ёрдам кўрсатишни топширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Маниса вилояти Оқҳисор туманида сайёҳлик автобуси юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлиб, 27 киши жароҳатланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг