Сайёҳлик автобуси юк машинаси билан тўқнашди. Қурбонлар бор
World
−
16:06 478 1 minute
Бугун, 11 октябрь куни Туркиянинг Маниса вилояти Оқҳисор туманида сайёҳлик автобуси юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Маниса вилояти губернаторлиги маълум қилди.
.png)
Қайд этилишича, ҳодиса соат 11:11 атрофида Гебзе–Орҳангази–Измир автомобиль йўлининг Оқҳисор тўлов пунктлари яқинида содир бўлган. Бурса шаҳридан Измир томон ҳаракатланаётган автобус юк машинаси билан тўқнашган.
.png)
Ҳодиса жойига тиббиёт, ёнғин ўчириш, полиция ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари юборилган. Транспорт воситаларида қисилиб қолган жароҳатланганлар қутқарувчилар ёрдамида чиқарилган. Жабрланганлар тез ёрдам машиналарида Оқҳисор ва Маниса шаҳарларидаги шифохоналарга олиб кетилган.
.png)
Дастлаб ҳалок бўлганлар сони 4 киши деб хабар қилинган, кейинчалик губернаторлик бу кўрсаткич 11 кишига етганини маълум қилган.

Туркия ички ишлар вазири Мустафа Чифтчи ҳам ҳодиса юзасидан баёнот бериб, дастлабки маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлганини билдирган.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш юзасидан текширув бошланган. Авария туфайли автомобиль йўлида транспорт ҳаракати бир муддат деярли тўхтаб қолган, кейинчалик автомобиллар ҳаракати бир қатнов бўлаги орқали назорат остида ташкил этилган.
Вазир ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кенияда Момбаса шаҳрига олиб борувчи автомобиль йўлида бир нечта транспорт воситаси тўқнашиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлганди.
Live
All