Йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли ферма ишчиси ҳалок бўлди

Олам

−

image

Покистоннинг Лоҳур шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада вафот этди. Ферма эгаси ва яна бир киши ҳодисага алоқадорликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда “Dawn” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Науман исмли контент яратувчи ижтимоий тармоққа жойлаш учун видео тасвирга олиш мақсадида Лоҳур шаҳрининг Каҳна ҳудудидаги фермага борган. Шу вақт фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилган.

Йигит оғир жароҳатлар билан шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Полиция маълумотига кўра, ҳодисани ит ҳужуми сифатида кўрсатиб, яширишга уринишган. Бироқ текширув давомида йигитга айнан йўлбарс ҳужум қилгани аниқланган.

Ҳодиса юзасидан ферма эгаси ва ижтимоий тармоқ учун контент яратувчи Науман ҳамда яна бир киши қўлга олинган. Йўлбарс эса ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизмати ходимларига топширилган.

Ҳозирда мутасаддилар фермада йўлбарс боқиш учун тегишли рухсатнома бўлган-бўлмаганини ва хавфсизлик чоралари талабга жавоб берган-бермаганини текширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Гвинеянинг Порт-Морсби шаҳридаги “Adventure Park” ҳайвонот боғида тимсоҳ боғ ходимига ҳужум қилиб, уни ўлдирган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг