Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси тайинланди
Жамият
−
19 Декабрь 2020
4092Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Олий Мажлис Сенати ўнинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини тайинлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилган.
Ялпи мажлисда сенаторлар Ойбек Орифбекович Усмоновни Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15