Ўзбекистон компаниялари Россия билан олди-бердини рублга ўтказди
Бизнес
−
11 Апрель 2022
17302Ўзбекистон ҳам Россияга қўйилган АҚШ ва Ғарб санкциялари фонига ўзаро товар айирбошлашни рублда амалга оширишни бошлади. Хусусан, Ростовдаги гилам ишлаб чиқарувчи "Шахинтекс" компанияси Еропалик етказиб берувчиларни алмаштириб, Ўзбекистоннинг компанияси билан рубль ҳисоб-китобларига ўтди. Бу ҳақда бугун, 11 апрель куни Ростов вилояти ҳукуматининг Telegram -каналида хабар берилди.
Ростовдаги "Шахинтекс" [гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияси Европа етказиб берувчилар ўрнини босувчи, ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё етказиб берувчига айланган Бухородаги компания билан қўшма лойиҳани йўлга қўйди. Томонлар ўзаро ҳисоб-китобларда рублга ўтишга келишиб олдилар”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, “Ростсельмаш” ОАЖ Ўзбекистондаги Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи билан биргаликда ғалла ва ем-хашак ўриш комбайнлари, тракторлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирди.
Ҳисоботда шунингдек, пестицидлардан фойдаланишни 70 фоизгача камайтирадиган ўғит ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи “Урожай XXI” Ўзбекистонда “Агро Урожай” шўба корхонасини очгани қўшимча қилинган.
Таъкидланишича, Ростов компаниясининг ўғитлари маҳсулот таннархини сезиларли даражада камайтириши мумкин, бу эса ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун фойдалидир.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси