“Ушлаб олиб, сочларини кесиб ташладим”. Қашқадарёда эр хотинини боғлаб қийнади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда аёл доимий равишда эри томонидан калтаклангани учун Россияда ишловчи онаси ва акасининг олдига кетишга урингани, эри уни ушлаб олиб боғлаб қўйгани айтилган видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, видеода юз берган ҳолат 2020 йилда Шаҳрисабз шаҳри “Қушхона” маҳалласида 1992 йилда туғилган фуқаро Ш.М. ва 1997 йилда туғилган фуқаро Й.С.лар ўртасида ўзаро оилавий келишмовчилик оқибатида содир бўлган. 

Фуқаро Й.С. (аёл) юқоридаги ҳолат бўйича илгари ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.

Шуни таъкидлаш жоизки, эр-хотин Ш.М. ва Й.С. ўртасида 2022 йил июнь ойида ҳам жанжал бўлиб, ушбу ҳолат Шаҳрисабз туман судида кўриб чиқилган. Суднинг 2022 йил 26 июль кунидаги қарорига асосан, аёлнинг турмуш ўртоғи Ш.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси ва ва 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Эркакка нисбатан жарима жазоси қўлланилган. 

Ҳозирги кунда (алоҳида яшаётган) эр-хотин билан боғлиқ тарқалган видеохабар юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида эркак хотинини томорқада ишламагани учун калтаклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё калтаклаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг