Урганч шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бунёд Ражабов Мадримович Урганч шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Бугун, 11 ноябрь куни Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Бунёд Ражабов Урганч шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.

У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Холбоев Мадаминович Шовот тумани ҳокими лавозимига тайинланганди. Қайд этиш керакки, Холбоев 2018-2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими бўлган, кейинчалик 3 йилга қамалган Шуҳрат Абдуллаев ўрнига келган. Шунингдек, Ойбек Холбоев Боғот тумани ҳокими сифатида ҳам ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Урганч Бунёд Ражабов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made