Украинадаги уруш Ғарб ва Россиянинг мусобақасига айланади – Байден
Олам
−
22 Июнь 2022
8706Украина атрофидаги вазият Россия ва Ғарб ўртасидаги чидамлилик рақобатига айланади. АҚШ ва Европа Москвага қарши санкциялар қўллаш билан боғлиқ харажатларни кўтаришга тайёр туриши керак. АҚШ президенти Жо Байден кеча, 21 июнь куни Оқ уйда журналистларга берган интервьюсида шундай фикр билдирди.
“Менинг фикримча, маълум нуқтада бу руслар нимага дош бера олиши ва Европа нимага дош беришга тайёр бўлиши нуқтаи назаридан ўзига хос кутиш ўйинига айланади”, дейди АҚШ маъмурияти раҳбари.
У Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг “бутун дунёда Украина (мавзуси – таҳр.) чарчоқлари намоён бўла бошлаганини” ҳақидаги сўзларига изоҳ берган.
“Менимча, биз (коллектив Ғарб) [айтиб ўтилган харажатларни] кўтаришимиз керак. Биз бу ҳақда Испанияда гаплашамиз [ой охирида бўладиган НАТО саммитида]”, деган Байден.
Америка раҳбари бир вақтнинг ўзида у Россияга қарши ҳаракат қилаётган Ғарб иттифоқи аллақачон бўлиниб кетганидан қўрқмаслигини таъкидлади.
“Йўқ, мен [бундан] қўрқмайман”, дейди Оқ уй эгаси ушбу мавзу бўйича тўғридан-тўғри саволга.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь