Украина Қримдаги нефть базага ҳужум қилди – ОАВ
Олам
−
06 Декабрь 2023
7252Украина Хавфсизлик хизмати ва Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Қримнинг Феодосия шаҳридаги денгиз нефть терминалига зарба берди. Бу ҳақда “РБК-Украина” хабар берди.
Манбаларга кўра, Украина Россия қўшинларини ёнилғи билан таъминловчи нефть омборига ҳужум қилган.
“Дронлар нишонга теккан ва россияликлар яхшигина зарар кўрди”, деб ёзади "Украинская правда".
Терминал ҳудудида 30 га яқин ёнилғи баклари бўлган.
Аввалроқ Россиянинг Baza ва Astra Telegram-каналлари самолёт типидаги иккита дрон денгиз нефть терминалига ҳужум қилгани, иккала дрон ҳам Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилгани ҳақида хабар берган эди.
Дронларнинг парчалари нефть омбори ҳудудига тушган, улардан бири нефть бакидан 100 метр узоқликда. Россия оммавий ахборот воситалари вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқлигини билдирган.
Россия Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича, 5 декабрга ўтар кечаси Азов денгизи ва Қримда 41 та Украина дронлари йўқ қилинган.
Дрон ҳужуми чоғида Қрим аҳолиси Феодосия, Керч ва Эски Қримда портлашлар эшитилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 декабрга ўтар кечаси Россия Украинага 23 та учувчисиз самолёт ва қанотли ракетасини учирганди.