Украина Самара вилоятига ҳужум қилди. Қурбон бор (видео)

Олам

−

visibility182 timer2 дақиқа

image

Украина дронлари Россиянинг Самара вилоятига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.

Вилоят губернатори Вячеслав Федоришевнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари тунда 145 дан ортиқ дронни уриб туширган. Губернатор ҳужум оқибатида ерда ҳам зарарлар борлигини, буни аҳоли ўз кўзи билан кўриши мумкинлигини айтган. Шунингдек, у воқеа жойидан фото ва видеоларни тарқатиш тақиқланганини эслатган.

Бундан ташқари, вилоятнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилган. Федоришев айнан қайси ҳудудлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.

Украинанинг мониторинг каналлари ҳужум оқибатида Куйбишев ва Сизран нефтьни қайта ишлаш заводлари нишонга олингани ҳақида ёзиб, ёнғин акс этган фото ва видеоларни эълон қилган.

Ҳар икки завод аввал ҳам Украина дронлари ҳужумига бир неча бор учраган. “Роснефть”га қарашли Куйбишев нефтьни қайта ишлаш заводи жорий йилнинг июнь ойида ҳужум оқибатида юзага келган зарар ва ёнғинлар сабаб фаолиятини тўхтатган эди.

“Роснефть” таркибига кирувчи Сизран нефтьни қайта ишлаш заводи эса сентябрь ойида, Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасида “энергетик сулҳ” эълон қилганидан кўп ўтмай, ҳужумга учраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ҳарбий кучлари Россиянинг Татарстан ва Ростов вилоятидаги нефть инфратузилмаси объектларига, шунингдек, Пермь ўлкасидаги нефтьни қайта ишлаш заводига ҳужум қилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг