Германияда партия офисига бостириб кирган ниқобли эркак сиёсатчиларга ҳужум қилди
Олам
−
286 2 дақиқа
Германиянинг Шверта шаҳрида ниқоб таққан номаълум эркак “Яшиллар” партияси офисига бостириб кириб, йиғилиш иштирокчиларига ҳужум қилди. Ҳодиса оқибатида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 23 ноябрь куни Шимолий Рейн-Вестфалия федерал еридаги Шверта шаҳрида юз берган. Ўша вақтда партия фракциясининг йиғилиши бўлаётган эди. Ниҳобли эркакнинг ёнида кўчма ўт ўчиргич бўлган.
Ҳужум оқибатида жароҳатланган уч киши шифохонага олиб кетилган. Ҳозирча уларнинг қандай тан жароҳатлари олгани ва аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳужум қилган шахс воқеа жойидан қочиб кетган. Унинг шахси ва нима сабабдан партия офисига ҳужум қилгани ҳозирча аниқланмаган.
Аввалроқ, жорий йил июнь ойида Германиянинг Росток шаҳрида “Германия учун муқобил” партиясидан Мекленбург – Олд Померания федерал ери парламенти депутати Михаил Майстерга ҳужум қилинган эди. Политсия маълумотига кўра, икки номаълум шахс 51 ёшли депутатга яқинлашиб, унга куч ишлатган. Оқибатда сиёсатчи қўлидан жароҳат олган ва политсияни ўзи чақирган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Флорида штати Тампа шаҳри чеккасидаги Citibank компаниясига тегишли офис мажмуасида юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлганди. Яна тўрт киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
Live
Барчаси