Буданов рус тилида гапиргани учун жаримага тортилади
Олам
−
446 2 дақиқа
Украина Президенти девони раҳбари Кирилл Буданов мамлакат ҳудудида рус тилида гапиргани учун 3 400 гривна миқдорида жаримага тортилади. Украина тил бўйича омбудсмани Елена Ивановская унга нисбатан энг юқори жазо қўлланишини маълум қилди. Бу ҳақда Украинанинг “Апостроф” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Ивановская Будановни фақат огоҳлантириш билан чекланмасликка қарор қилган. Унга кўра, жарима тўлаш ҳақидаги қарор бугун, 25 ноябрь куни эълон қилинади. Жарима миқдори 3 400 гривнани (тахминан 6 100 рубль) ташкил этади.
Журналист жарима миқдори жамоатчилик орасида норозилик келтириб чиқарганини таъкидлаган. Бунга жавобан омбудсман бу шунчаки расмий огоҳлантириш эмас, балки ҳақиқий жарима эканини билдирган.
Қайд этилишича, Буданов Киев яқинидаги яширин қамоқхона топилиши билан боғлиқ тўқнашувлар содир бўлган ҳудудга борганида рус тилида гапирган. Интернетда унинг ўсмир билан рус тилида мулоқот қилаётгани акс этган видео тарқалган. Ўсмир эса унга украин тилида жавоб берган.
Буданов рус тилида гапириши билан илк бор эътиборга тушмаяпти. У 11 ноябрь куни Абу-Дабида Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги музокаралардан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ҳам рус тилида сўзлаган. Бироқ бу ҳолат учун унга нисбатан жарима қўлланмайди. Ивановскаянинг тушунтиришича, тил қонунлари мамлакат ҳудудида амал қилади, элчихоналар жойлашган ҳудудлар бундан мустасно.
Шунингдек, хабарда қайд этилишича, 2014 йилда Украинада юз берган давлат тўнтаришидан кейин мамлакат раҳбарияти совет тарихи ва Россия билан боғлиқ барча нарсаларга, жумладан, рус тилига қарши кампания бошлаган. Украинада мактаблар, оммавий ахборот воситалари, дўконлар ва бошқа жамоат жойларида рус тилидан фойдаланишни тақиқловчи қонун мавжуд.
Live
Барчаси