Россия бир кечада Украинага 23 та дрон ва қанотли ракета учирди 

Олам

image

Бугун, 4 декабрга ўтар кечаси Россия Украинага 23 та учувчисиз самолёт ва қанотли ракетани учирди. Бу ҳақда Украина Ҳарбий-ҳаво кучларига таяниб, “Reuters” хабар берди

Билдирилишича, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракетани ва 18 та дронни нишонга етгунча йўқ қилган.

“Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа Украинанинг камида 9 та вилоятида жойлаштирилди”, дейилади хабарда.

Ҳаво кучлари йўқ қилинмаган учувчисиз самолётлар билан нима содир бўлгани ёки ҳужум оқибатида қандай зарар кўрилгани ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб рекорд даражадаги учувчисиз самолётларни учирганди. Учирилган 75 дона дрондан 71 таси уриб туширилганди. 26 ноябрга ўтар кечаси Москва томон оммавий дрон ҳужуми уюштирилди. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари дронларни уриб туширди. 29 ноябрь куни ҳам Москва вилоятининг Подольск округи ҳудудида Россия пойтахти томон учаётган дрон уриб туширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made